date

Пол Мерсон: Микель Мерино ҳужумда ўйнамаслиги керак


Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ футболчиси Пол Мерсоннинг фикрича, Микель Мерино ҳужум чизиғида доимий равишда ўйнамаслиги лозим. Ўтган турда "канонирлар" "Астон Вилла"дан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Микель Артета жамоаси ҳали ҳам Премьер-лигада пешқадамлик қилмоқда, аммо "Манчестер Сити"дан фарқ атиги икки очкога қисқарган, "Астон Вилла" эса уч очко орқада бормоқда. Мерсоннинг сўзларига кўра, "Астон Вилла"га қарши ўйинда Меринани ҳужумга қўйиш хато бўлган.

"Ҳа, у муҳим голлар урган, аммо бундай ўйинларда рақиб кучли шаклда бўлади. Бу каби учрашувлар учун Виктор Гёкереш каби футболчи керак эди.

Сиз керакли футболчи учун катта маблағ сарфлайсиз, аммо уни кетма-кет учта ўйинда захирада қолдирасиз. Агар Гёкереш соғлом бўлса, нега у ўйнамаяпти?

Бу масалани тушунмайман. Шуни айтганман ва яна такрорлайман: "Арсенал" агар ҳужумда Мерино билан давом этса, Премьер-лигани юта олмайди", – дея Мерсоннинг сўзларини келтиради Arsenal News Channel.

Шунингдек, "Арсенал" шанба куни ўз уйида "Вулверхэмптон"ни қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пол Мерсон: Микель Мерино ҳужумда ўйнамаслиги керак