date

Гвардиола "Реал"га қарши ўйинни таҳлил қилди


Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши ўтган ўйинда баъзи футболчиларининг ҳаракатларига баҳо берди. "Ўйлайманки, Матеус Нунес яхши ўйнади.

Иккала қанот ҳимоячиси ҳам "Сантьяго Бернабеу"да биринчи марта майдонга тушди. Райан Шерки ҳам бу стадионда илк бор ўйнади.

Никко Гонсалес ўтган мавсумда ҳам ўйнаган эди, аммо бугунги ўйинда у ажойиб ўйин кўрсатди. Жереми Доку эса кўплаб жиҳатларда бизга ёрдам берди", — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Report.

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг олтинчи тур учрашуви "Манчестер Сити"нинг "Реал" устидан 2:1 ҳисобигаги ғалабаси билан якунланди. "Шаҳарликлар" сафида голларни Никко О'Райли ва Эрлинг Холанд киритди.

"Қаймоқранглилар"нинг ягона голига эса Родриго муаллифлик қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола "Реал"га қарши ўйинни таҳлил қилди