
Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес март ойида бўлиб ўтадиган Финалиссимада Испанияга қарши бўладиган ўйин ҳақида фикр билдирди. У ўз интервьюсида Испания жаҳон чемпионати-2026нинг асосий рақобатчиларидан бири эканлигини таъкидлади.
"Мен Финалиссимада ўйнашни жуда хоҳлайман. Испания дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири ва 2026-йилги жаҳон чемпионатида асосий рақобатчиларимиздан бири бўлади.
Бу биз учун жиддий синов ва яхши тайёргарлик бўлади. Якунда эса бу ўйин учун тилла медал бор.
Италияга қарши ўтган Финалиссимада ғалаба қозонишимиз бизга 2022-йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятимизга туртки берган эди. Шу тажрибани яна қайтаришга умид қиламиз", – деди "Астон Вилла" клуби дарвозабони журналист Кристиан Мартинга берган интервьюсида.
Аргентина ва Испания жамоалари, Жанубий Америка ҳамда Европа чемпионлари сифатида, ушбу турнирда иштирок этадилар. 2026-йилги жаҳон чемпионати 11-июнда бошланиб, 19-июлда якунланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.