date

Барселона 17 ёшли мисрлик футболчини кузатмоқда


Мисрнинг "Ал-Аҳли" клуби марказий ҳужумчиси Ҳамза Абделькарим "Барселона" сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Барселона" спорт директори Деку 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги ажойиб ўйинлари билан ажралиб турган Абделькаримни трансфер қилиш устида ишламоқда. Футболчининг ўзи ҳам "Барселона"га ўтишга қизиқиш билдирган, бироқ ҳозирча "Ал-Аҳли" ўз истеъдодли ўйинчисини қўйиб юборишни истамаётган.

Жорий мавсумда Абделькарим "Ал-Аҳли" асосий жамоаси сафида фақат битта ўйинда иштирок этган ва унда гол уришга муваффақ бўла олмаган. Шунингдек, маълум бўлишича, май ойида Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳам Абделькаримга қизиқиш билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона 17 ёшли мисрлик футболчини кузатмоқда