date

Александр Бубнов Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги ролини баҳолади


Собиқ Москва "Спартак" футболчиси ва СССР терма жамоаси аъзоси, ҳозирда футбол эксперти бўлган Александр Бубнов Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг жамоа учун аҳамиятини баҳолади. Бубновнинг фикрига кўра, 40 ёшли форварднинг жамоада бўлиши мураббийлик жараёни ва жамоа иқлими учун муҳим бўлса-да, унинг ҳаракатлари ва тезлигидаги чекловлар жамоанинг тактик имкониятларини бираз пасайтириши мумкин.

"Бу вазиятда Роналду қандайдир тўсиқ эмас, бироқ у жамоанинг ҳаракатларида чекловлар келтириб чиқаради. У ҳолда жамоа янада кучлироқ бўлиши мумкин эди.

Аммо мураббий учун ва жамоа муҳитини яратишда унинг мавжудлиги муҳим", – дея Бубнов "Коммент. Шоу" YouTube каналда ўз фикрларини билдирди.

Португалия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўл олди. Мазкур нуфузли турнир Шимолий Америка мамлакатлари – АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Бубнов Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги ролини баҳолади