
“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги саволга ўз фикрини билдирди. “Менда Салоҳнинг кетишини исташ нияти йўқ”, – деди нидерландиялик мутахассис BBCга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ 2017-йилнинг ёзидан бери “Ливерпул” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Мисрлик футболчининг “қизиллар” билан амалдаги шартномаси 2027-йилда якунга етади.
Жорий мавсум Салоҳ 19 учрашувда иштирок этиб, 5 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган. Трансфермаркт портали мутахассислари ҳужумчининг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.