
Мадриднинг "Реал" клубининг собиқ ҳужумчиси Карим Бензема Хаби Алонсонинг жамоада дуч келаётган қийинчиликлари ҳақида фикр билдирди. Испаниялик мураббий сўнгги муваффақияциз натижалар туфайли "қироллик клуби"даги ишидан айрилиши хавфи остида қолмоқда.
"Алонсо бу вазиятда кўп нарса қила олмайди – унинг таркиби жуда кучли ва у энг яхши футболчиларни майдонга тушириши керак. Бу мураккаб масала.
Ҳар бир юлдузнинг ўзига хос эгоси бор. Мураббий сифатида доим футболчилар билан алоқада бўлиш ва ҳар бири жамоага фойда келтира олишини тушунтириш жуда муҳим.
Муаммо шунда пайдо бўлади, агар жамоада кимдир сендан кўп гол ураётганини қабул қила олмасанг. Бу ҳолат айниқса юлдуз футболчилар кўп бўлган жамоаларда юзага чиқади", – деди Бензема L'Equipe нашрига берган интервьюсида.
Ҳозирда у Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубида фаолият юритмоқда. Якшанба куни "Алавес"га қарши ўйин "Реал Мадрид" учун Хаби Алонсоннинг бош мураббий сифатидаги охирги ўйини бўлиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.