
Карло Анчелотти ёздан бошлаб Бразилия миллий терма жамоасини бошқаради. AS нашрининг хабар беришича, 66 ёшли италиялик мутахассис ўз келажаги борасидаги масалани ҳал қилган ва яқин орада Бразилия Футбол Конфедерацияси билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда.
Янги меҳнат шартномаси 2030 йилги Жаҳон чемпионати якунигача мўлжалланган. Манбага кўра, фақатгина расмий шартнома имзолаш маросимини ўтказиш ва узоқ муддатли келишувни эълон қилиш қолди.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Марокаш, Гаити ва Шотландия жамоалари билан бир гуруҳда ўйнайди. Бразилия терма жамоаси охирги марта Жаҳон чемпионати ғолиби бўлишни 2002 йилда уддалаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.