date

Реал мураббийлиги учун асосий номзод маълум бўлди


Хаби Алонсо "Реал Мадрид" бош мураббийлиги лавозимидан кетиши мумкин. Бу ҳақда Германиянинг Sky нашри хабар берди.

Манбага кўра, агар жамоа "Алавес"га қарши яқинлашиб келаётган ўйинда ёмон натижа қайд этса, раҳбарият Алонсо билан хайрлашиши мумкин. Нашр муаллифлари Флориан Плеттенберг ва бошқа журналистлар мадридликлар янги мураббий қидираётганини таъкидлашди.

Маълумотларга кўра, "Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес Зинедин Зидан номзодини асосий вариант сифатида кўриб чиқмоқда. Шунингдек, Юрген Клоппнинг ҳам номзоди муҳокама қилинмоқда.

Бундан ташқари, клуб афсонаси Альваро Арбелоанинг ҳам мураббийликка даъвогарлар рўйхатида экани айтилмоқда. Қайд этиш керакки, "Реал Мадрид" сўнгги учрашувларда муваффақиятсизликка учради ва барча мусобақаларда ўтказилган охирги саккизта учрашувдан фақат иккитасини ғалаба билан якунлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал мураббийлиги учун асосий номзод маълум бўлди