
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе яқинда Чемпионлар лигасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юборди. Француз футболчиси жума куни тиззасидаги ноқулайлик сабаб машғулотларда қатнашмади.
Аммо яхши хабар шуки, шанба куни у жамоа машғулотларига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central хабар бермоқда.
Мбаппенинг тиззасидаги ҳолат яхшиланмоқда ва у шанба куни ўзини майдонда синаб кўришни режалаштирмоқда. Агар ҳаммаси яхши кечса, у 14-декабр куни "Алавес"га қарши Ла Лига учрашувида иштирок этиши эҳтимоли бор.
Аммо "Реал" сафида 10-12 нафар футболчи ушбу ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.