
Россия Премьер Лигаси собиқ ҳаками Александр Егоров россиялик ҳакамларнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал босқичига тайинланиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Егоровнинг фикрига кўра, бундай имкониятлар умуман йўқ.
У таъкидлашича, Жаҳон чемпионатида ишлаш учун ҳакам ФИФАнинг элита гуруҳида бўлиши керак. Бу гуруҳга миллий терма жамоалар ўйинлари, Чемпионлар Лигаси ва бошқа йирик халқаро турнирларда доимий ишлайдиган ҳакамлар киради.
Бугунги кунда россиялик ҳакамлар нафақат ушбу элита гуруҳида эмас, балки Европа ва жаҳон миқёсидаги турнирларга ҳам қўйилмаяпти. "Бу ерда ҳаммаси жуда оддий ва сиёсий романтикадан йироқ.
Бизнинг ҳакамлар ҳозир нафақат элитада эмас - улар ҳатто Европа ва жаҳон турнирларида ҳам қатнашмайди. Шу сабабли, имкониятлар ҳақида гапириш бефойда: улар умуман йўқ", - деди Егоров Betonmobile.ru га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати ёзда бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.