
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик матбуот анжуманида жамоа ҳимоячиси Алехандро Балде ҳақида фикр билдирди. “У жуда ёш.
Мен унинг яхши ўйин кўрсатаётганини кўряпман. У диққатини жамлаган, жароҳатидан сўнг кўп машқ қилмоқда ва катта салоҳиятга эга.
Ўйлайманки, унда Испания терма жамоасида ўйнаш учун етарли сифат бор, аммо бу менинг вазифам эмас. У ҳар куни ва ҳар бир ўйинда меҳнат қилишни давом эттириши керак”, – деди Флик журналистларга.
Шанба куни “Барселона” Ла Лига доирасида “Осасуна”га қарши уй учрашувини ўтказади. Ўйин “Камп Ноу” стадионида Москва вақти билан 20:30 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.