
Париж апелляция суди Килиан Мбаппенинг «ПСЖ» ҳисобларидан 55 миллион еврони музлатиб қўйишга оид илтимосини яна бир бор рад этди. Ушбу маблағ Мбаппе томонидан иш ҳақи ва бонуслар бўйича қарз сифатида кўрсатилган эди.
Суд қарорига кўра, футболчи суд харажатларини қоплаш ва «ПСЖ»га жараён суистеъмоли учун 3000 евро тўлаш мажбуриятини олди. Мазкур маблағлар апрел ойида музлатилган бўлса-да, май ойида суд бу чоранинг асоссиз эканини эълон қилган эди.
Энди эса футболчининг апелляцияси ҳам рад этилди. «ПСЖ» вакили суднинг ушбу қарори Мбаппенинг талабларини ноқонуний эканини исботлаганини таъкидлади.
Айни пайтда томонлар ўзаро даъволар бўйича судлашишда давом этмоқда: Мбаппе клубни психологик босим ва янги шартномага мажбурлашга уринишда айблаб, 253 миллион евро талаб қилмоқда. «ПСЖ» эса, ўз навбатида, футболчига қарши 440 миллион евро миқдорида қарши даъво қўзғаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.