Арне Слот Салаҳни қайтаришдан олдин маслаҳатлашди

«Ливерпул» бош муррабийи Арне Слот ҳужумчи Муҳаммад Салаҳни жамоа таркибига қайтариш қарорини қабул қилди. Мисрлик футболчи Чемпионлар лигаси доирасида ўтган сешанба кунги «Интер»га қарши ўйинда иштирок этмади.
Аммо у жума куни АПЛнинг навбатдаги турида «Брайтон»га қарши майдонга тушиши кутилмоқда. TEAMtalk хабарига кўра, Арне Слот Муҳаммад Салаҳни таркибга қайтаришдан олдин «Ливерпул» раҳбарияти ва жамоанинг етакчи футболчилари билан маслаҳатлашган.
Шунингдек, «Брайтон»га қарши ўйиндан сўнг Муҳаммад Салаҳ Миср терма жамоасига қўшилиб, Африка Миллатлар Кубогида иштирок этиш учун сафар қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг