date

Реал футболчилари Алонсо учун курашга тайёр


Мадриднинг "Реал" футболчилари бош мураббий Хаби Алонсони қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Маълум қилинганича, унинг истеъфога чиқарилиши хавфи мавжуд.

Турли манбаларнинг хабар беришича, якшанба куни "Алавес"га қарши ўйин испаниялик мураббий учун "Қироллик клуби"даги сўнгги учрашув бўлиши мумкин. AS нашрининг маълумотига кўра, "Реал" футболчилари ўз хатоларини англаб етган ва вазият учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммаларига олишга тайёр.

Жамоа мураббийни қўллаб-қувватлаш учун охиригача курашади ва унинг истеъфосига йўл қўймаслик учун бор кучини ишга солади. Сўнгги ўйинда "Реал" "Манчестер Сити"га 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Мадрид клуби охирги саккизта ўйинининг атиги иккитадан ғалаба қозонган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал футболчилари Алонсо учун курашга тайёр