date

Ламин Ямал топ-лигларда иккинчи энг яхши ассистент


Ламин Ямал, Маркус Решфорд ва Бруну Фернандеш жорий мавсумда Европанинг бешта етакчи лигасидаги энг яхши ассистентлар қаторидан ўрин олишди. "Бавария"нинг футболчиси Майкл Олисе саккизта голли пас билан рўйхатни бошқариб турибди.

"Барселона" вакили Ламин Ямал етти ассист билан иккинчи ўринни эгаллаган. Учинчилигини эса "Барселона"дан Маркус Решфорд, "Манчестер Юнайтед"дан Бруну Фернандеш, "ПСЖ"дан Витиния, "Хетафе"дан Луис Милья, "Бавария"дан Луис Диас, "Айнтрахт Франкфурт"дан Фарес Шаиби ва "Унион Берлин"дан Андрей Илич олти голли пас кўрсаткичи билан бўлишмоқда.

Ўтган мавсум якунига кўра, Европанинг топ-5 лигалари бўйича энг яхши ассистент сифатида "Ливерпуль"дан Муҳаммад Салоҳ (18 ассист) эътироф этилган эди. Иккинчи ўринни Майкл Олисе (15), учинчи ўринни эса Ламин Ямал (13) эгаллаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал топ-лигларда иккинчи энг яхши ассистент