date

Милан Никлас Фюлькругни ижарага олишни режалаштирмоқда


Немис ҳужумчиси Никлас Фюлькруг, ҳозирда Англиянинг "Вест Хэм" клуби сафида ўйнаётган бўлса-да, фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Gazzetta dello Sport" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Милан" клуби ҳужумчини ижарага олишга қизиқиш билдирмоқда ва уни жорий мавсум охиригача таркибга қўшиб олишни режалаштирган. Никлас Фюлькругнинг ўзи ҳам бошқа жамоага ўтишга тайёр, чунки у кўпроқ ўйин амалиёти олишни истамоқда.

Жорий мавсумда Фюлькруг "Вест Хэм" сафида 9 та учрашувда иштирок этган, бироқ гол уришга муваффақ бўлмаган. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Милан Никлас Фюлькругни ижарага олишни режалаштирмоқда