
Италиянинг "Лечче" футбол клубида қайғули кун. Клуб тарихидаги муҳим шахс, Кармело Мичели 67 ёшида инфаркт сабаб ҳаётдан кўз юмди.
У ўзининг сўнгги лаҳзаларини йўлда ўтказган. Мичели "Лечче" сафида 290 та учрашувда майдонга тушган.
У клуб учун ҳам Италия Б Сериясида, ҳам А Сериясида ўйнаган. 1985-йилда у "Лечче"нинг Италия футболининг энг юқори дивизиони – А Серияга тарихий равишда илк бор чиқишида етакчи роль ўйнаган.
Ўша вақтда Италия лигаси дунё футболининг энг кучли чемпионатларидан бири сифатида танилган эди. Шунингдек, Мичели "Катандзаро" клуби сафида ҳам ўйнаган ва мураббийлик фаолиятида ҳам ўзини синаб кўрган.
У Бельгияда "Юнион Сент-Жиллуаз" клубини бошқариб, халқаро даражада мураббийлик қилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.