date

"Ливерпул" Муҳаммад Салоҳни жаримага тортишни режалаштирмайди

"Ливерпул" Муҳаммад Салоҳни жаримага тортишни режалаштирмайди

«Ливерпул» клуби, шов-шувли интервьюдан сўнг, Муҳаммад Салоҳга нисбатан ҳеч қандай жазо чорасини қўлламасликка қарор қилди. Журналист Бен Жейкобснинг маълумотига кўра, клуб раҳбарияти Салоҳнинг жамоада қолишини хоҳламоқда.

Мерсисайдликлар футболчисига нисбатан янгича ёндашувни танлади. Агар Салоҳ қишда жамоасини ўзгартиришни хоҳласа, у «Ливерпул»га аниқ ва амалий вариантлар тақдим этиши керак бўлади.

Шунингдек, футболчи ва бош мураббий ўзаро келишган бўлса-да, ҳали тўлиқ келишмовчиликлар бартараф этилмагани айтилмоқда.

Ушбу қарор, «Ливерпул»нинг Салоҳга бўлган ишончини ва унинг клубдаги муҳим ролини кўрсатмоқда. Шунга қарамай, футболчи «Брайтон»га қарши ўйинда қайдномага киритилган ва майдонга чиқишга тайёрланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Ливерпул" Муҳаммад Салоҳни жаримага тортишни режалаштирмайди