
Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячи Рахим Стерлинг билан қишки трансфер ойнасида хайрлашмоқчи. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.
31 ёшли футболчининг келажакда фаолиятини давом этириши мумкин бўлган икки клуб номи тилга олинмоқда: "Лидс" ва "Кристал Пэлас". Агар ушбу клубларнинг ҳеч бири Стерлингни ўз таркибига қўшмаса, "Челси" футболчи билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.
Рахим Стерлингнинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2027 йил ёзида ўз ниҳоясига етади. Унинг трансфер бозори қиймати беш миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Стерлинг "Челси" сафида бирорта ўйин ўтказмаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.