
Аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес "Интер" жамоасидаги айрим футболчиларни танқид қилди. TyC Sports хабарига кўра, Мартинес жамоадошларининг жароҳат олишларидан кейинги ҳаракатларидан норози.
Унинг фикрича, Дюмфрис, Чалханоғлу ва Тюрам жароҳатлардан тикланиш учун жуда кўп вақт сарфлайди ва бу жамоани ҳал қилувчи лаҳзаларда қийин аҳволга солиб қўяди. Шу билан бирга, Лаутаро ўзи жароҳат билан ўйнаётганини ва жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
Жорий мавсумда 28 ёшли Мартинес барча турнирлар доирасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Айни пайтда "Интер" Италия А Сериясининг жадвалида 14 турдан сўнг 30 очко жамғариб, учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.