date

Швайнштайгер Ямални энг яхши испан футболчиси деб атади


Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер футбол тарихидаги энг яхши испан футболчисини танлади. Телеграмдаги "Арсен Венгер" канали хабарига кўра, немис футболчиси Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Ламин Ямални ушбу мақомга лойиқ деб ҳисоблаган.

Эътиборлиси, Ямал ҳозирда атиги 18 ёшда. Ушбу танлов кўплаб мухлислар орасида катта ҳайрат уйғотди.

Ламин Ямал "Барселона" академиясида тарбияланган. У 2023 йилдан буён клубнинг асосий жамоаси сафида майдонга тушмоқда.

Ямалнинг "Барселона" билан шартномаси 2031 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Трансфермаркт портали унинг бозор қийматини 200 миллион еврога баҳолаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Швайнштайгер Ямални энг яхши испан футболчиси деб атади