
Россиялик мутахассис Дмитрий Черышев Россия терма жамоасининг 2025-йилдаги иштирокини ва Валерий Карпин бошчилигидаги миллий жамоа фаолиятини баҳолади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда терма жамоа махсус шароитда фаолият юритмоқда, чунки у расмий халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум.
Черышевнинг таъкидлашича, бундай шароитда ўртоқлик учрашувлари алоҳида аҳамият касб этади. У барча чекловларни инобатга олган ҳолда, миллий жамоа йилни муносиб даражада ўтказганини қайд этди.
"Россия терма жамоаси мавжуд шароитларни ҳисобга олган ҳолда йилни яхши ўтказди. 2025-йилдаги ўртоқлик учрашувлари терма жамоанинг барқарорлигини сақлаш учун муҳим бўлди.
Ҳозирги вазиятда йиғилишлар ташкил этиш ва футболчиларни синовдан ўтказиш зарур. Энг муҳими, Карпин ўйинчиларни амалда кузатиш имконига эга бўлди", - деди Черышев Metaratings.ru нашрига берган интервьюсида.
2022-йил февраль ойидан бошлаб Россия терма жамоаси УЕФА ва ФИФА ҳомийлигидаги мусобақалардан четлатилган ҳолда қолмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.