«Фулҳем» «Бернли» майдонида уч гол уриб ғалаба қозонди

«Фулҳем» «Бернли» майдонида уч гол уриб ғалаба қозонди
Англия Премьер-лигасининг 16-турида «Бернли» ўз майдонида «Фулҳем»ни қабул қилди ва 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашув статистикаси бўйича мезбонлар кўплаб асосий кўрсаткичларда рақибдан устун бўлди, бироқ «Фулҳем» дарвоза соҳасига йўллаган уч зарбасининг барчасини голга айлантирди.

9-дақиқада «Фулҳем» бурчак тўпидан кейин Эмил Смит-Роунинг боши билан йўллаган зарбаси эвазига ҳисобни очди. 21-дақиқада «Бернли» Жош Каллен узатмасидан сўнг Лесли Угучуквунинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.

31-дақиқада эса «Фулҳем» яна стандарт вазиятдан унумли фойдаланиб, бу сафар Калвин Басси бош билан гол урди. Иккинчи бўлимда, 58-дақиқада Гарри Уилсон меҳмонлар устунлигини оширди.

Ўйин якунига яқин, 86-дақиқада Оливер Сонне гол уриб, интрига қайтди, бироқ «Бернли» қолган дақиқаларда ҳисобни тенглаштира олмади. Мазкур ғалабадан сўнг «Фулҳем» 20 очко билан 13-ўринга кўтарилди.

«Бернли» эса икки баробар кам, яъни 10 очко билан турнир жадвалида сўнгидан биринчи поғонада қолди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар