date

Флик Педрининг голли узатмасини юксак баҳолади


«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Осасуна»га қарши учрашувда (2:0) Педрининг ўйинини алоҳида эътироф этди. Баҳснинг 70-дақиқасида испаниялик ярим ҳимоячи Рафинья Диасга голли узатма берди ва бразилиялик футболчи ҳисобни очди.

86-дақиқада Рафинья яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, учрашув тақдирини ҳал қилди. «Биринчи гол эпизодида бизда бўш ҳудуд пайдо бўлди ва ундан идеал тарзда фойдаландик.

Узатма шунчаки бенуқсон чиқди. Педри — фантастик футболчи, даражаси жуда юқори.

Яна нима дейиш мумкин? У ажойиб», — деди Флик матбуот анжуманида.

«Барселона» 16-декабр куни Испания кубогида «Депортиво Гвадалахара»га қарши майдонга тушади. 21-декабрда эса Ла Лигада «Вильярреал» билан тўқнаш келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Педрининг голли узатмасини юксак баҳолади