
“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовский шанба куни Ла Лигада “Осасуна”га қарши ўйинда (2:0) захирада қолди. Каталонияликлар ҳисобни 70-дақиқада Рафинья Диаснинг голи билан очди, 86-дақиқада эса у яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, устунликни икки тўпга етказди.
Полшалик тажрибали футболчи учрашув қайдномасига киритилган бўлса-да, майдонга тушмади. Испан ОАВ хабарига кўра, 37 ёшли ҳужумчи мушакларидаги ноқулайлик сабаб ўйинда қатнашмаган.
Флик бошчилигидаги жамоа 16-декабрь, сешанба куни Испания Кубоги 1/16 финалида “Депортиво Гвадалахара”га қарши баҳс олиб боради. Жорий мавсумда Левандовскийнинг ҳисобида 17 ўйинда 8 та гол ва 2 та голли узатма бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.