date

Алехандро Балде: Жоан Гарсия ҳозир дунёнинг энг зўр дарвозабонларидан


«Барселона»нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Балде жамоа дарвозабони Жоан Гарсиянинг ўйинини юксак баҳолади. Шанба куни испаниялик посбон «кўк-анорранглилар»га Ла Лигада «Осасуна» устидан уйда 2:0 ҳисобидаги «қуруқ» ғалабани расмийлаштиришда муҳим роль ўйнади.

«Менимча, Жоан Гарсия ҳозирча дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. У ҳали ёш, аммо аллақачон энг юқори даражага чиққан.

Унинг биз билан ўйнаётгани биз учун катта қувонч», — дея Балденинг сўзларини Barca Universal нашри келтирди. Маълумот учун, «Барселона» Жоан Гарсияни жорий мавсум старти олдидан «Эспаньол»дан 25 миллион евроға сотиб олган.

24 ёшли дарвозабон каталонлар сафида барча турнирларда 14 учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол ўтказиб юборди ва 5 бор дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алехандро Балде: Жоан Гарсия ҳозир дунёнинг энг зўр дарвозабонларидан