date

«Лион» клубининг қарзи 200 миллион евродан ошди


«Лион» молиявий инқироздан ҳануз чиқиб кета олмаяпти. Ўтган мавсум бўйича ҳисобот якунларига кўра, клубнинг умумий қарзи 200 миллион евродан ошган.

Бу кўрсаткич бир йил аввалги 176 миллион евролик қарздан ҳам юқори. Қарзларнинг катта қисми аввалги раҳбарият даврида, хусусан Жон Текcтор бошқаруви пайтида тўплангани қайд этилади.

Шунинг оқибатида клуб Европа лигасида иштирок этиш учун жарима ҳам тўлашига тўғри келган. Тежамкорлик чораси сифатида эса ҳам эркаклар, ҳам аёллар жамоаларида футболчиларнинг маошлари қисқартирилган.

Шунга қарамай, спорт натижалари нуқтайи назаридан вазият унчалик ёмон эмас: «Лион» Франция чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Лион» клубининг қарзи 200 миллион евродан ошди