date

Коло Туре: Ҳимоячилар Холандни ўйлаб ухлай олмайди


«Манчестер Сити» мураббийлар штабида Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Коло Туре ҳужумчи Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди. Журналистлар собиқ машҳур ҳимоячидан агар у майдонда норвегиялик тўпурар билан юзма-юз келганида, уни қандай тўхтатишга уринши ҳақида сўрашди.

«Буни аниқ айта олмайман. Мен ўша туйғуни яхши эслайман: юқори даражадаги ҳужумчига қарши ўйин арафасида кечаси ухлаш доим қийин бўларди.

Мен ҳар бир ўйин олдидан Эрлингга шундай дейман: ‘Кўплаб ҳимоячилар сени ўйлаб ухлай олмайди’», — дея Туренинг сўзларини City Report келтирди. Бугун «шаҳарликлар» сафардa «Кристал Пэлас» билан тўқнаш келади.

Учрашув Москва вақти билан 17:00 да бошланиши режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Коло Туре: Ҳимоячилар Холандни ўйлаб ухлай олмайди