
Футбол эксперти Александр Григорян Испания чемпионатининг 16-тури доирасида бўлиб ўтган «Барселона» — «Осасуна» учрашуви якунлари ҳақида фикр билдирди. Каталонияликлар ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, «Осасуна» ўйин давомида асосан паст блокда ҳимояланган. Унга кўра, меҳмонлар «Барселона»ни юқоридан қарши олишга уринган паллада икки гол ўтказиб юборган.
«Барселона»нинг кучли томони шундаки, жамоада феноменал прессинг бор», — деди Григорян «Матч ТВ» эфирида. Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» 43 очко жамғарди.
Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва иккинчи ўриндаги Мадриднинг «Реал» клубини етти очкога орқда қолдирмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.