
Испания Ла Лигаси доирасида «Реал» сафарда «Алавес»га қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув олдидан Москванинг «Спартак» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Егор Титов ўз фикрини билдирди.
Титовнинг таъкидлашича, «Реал» етакчилари бу баҳсда ўз сўзини айтиши керак ва «Алавес»га қарши очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Унинг фикрича, мадридликлар омадсиз серияни тўхтатади ва ғалаба қозонади.
Эксперт «РБ Спорт»га берган изоҳида ҳисоб 1:0 бўлиши ҳам мумкинлигини, ҳозир «Реал» учун ёрқин ғалабалардан кўра натижа муҳимроқ эканини қайд этди. Ҳозирги ҳолатга кўра, «Реал» 36 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоа пешқадам «Барселона»дан 7 очкога ортда қолмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.