date

«Реал» Камавинга бўйича аник қарор қабул қилиш арафасида

«Реал» Камавинга бўйича аник қарор қабул қилиш арафасида

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинганинг келажаги яқин ойларда ҳал бўлиши мумкин. Манбаларга кўра, «қаймоқранглилар» раҳбарияти француз футболчиси билан хайрлашиш вариантларини жиддий кўриб чиқмоқда.

Бундай қарорга асосий сабаб сифатида Камавинганинг тез-тез жароҳат олиши кўрсатилмоқда. Клуб тиббий штаби ва раҳбарияти футболчининг жисмоний ҳолати келажакда барқарор ўйин намойиш этишига хавф солиши мумкин, деган хулосага келган.

«Реал» раҳбарияти Камавинга учун тахминан 100 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Агар шундай маблағда келишувга эришилса, сотувдан тушган пул янги ярим ҳимоячиларни жалб этишга йўналтирилиши режалаштирилган. Клуб марказий линияни янгилаш ва рақобатни кучайтиришни устувор вазифа сифатида белгилаб олган.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Эдуардо Камавингага Франциянинг ПСЖ клуби ҳамда Англия Премьер-лигасининг бир қатор етакчи жамоалари жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқатган эди. Бу эса трансфер бозорида француз хавбек атрофидаги кураш янада қизиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Қисқаси, «Реал»да катта ўзгаришлар шамоли эсмоқда. Камавинганинг тақдири эса яқин вақт ичида Европа футбол бозоридаги энг қизиқ мавзулардан бирига айланиши аниқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Камавинга бўйича аник қарор қабул қилиш арафасида