date

Юрген Клопп «Реал»ни бошқариш таклифини рад этди


Собиқ «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп яқин вақт ичида Мадриднинг «Реал» клубини бошқариши эҳтимолдан йироқ. «Қироллик клуби»да бош мураббий лавозими тез орада бўшаши мумкин: Хаби Алонсога ишдан бўшатилиш хавфи таҳдид солмоқда.

Испаниялик мутахассиснинг эҳтимолий ўринбосарлари қаторида Клоппнинг номи ҳам тилга олинмоқда, бироқ клуб, кўринишидан, бошқа номзодларни излашига тўғри келади. Diario AS хабарига кўра, 58 ёшли германиялик мутахассис мураббийлик фаолиятига қайтишни истамайди ва унинг режалари ўзгармайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан бери Юрген Клопп Red Bull’нинг футбол йўналиши бўйича директори лавозимида ишлаб келмоқда. У 2015 йил октябридан 2024 йил ёзигача «Ливерпуль»ни бошқарган, ундан аввал Дортмунднинг «Боруссия»си ҳамда «Майнц» клубларида бош мураббий бўлиб фаолият юритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Юрген Клопп «Реал»ни бошқариш таклифини рад этди