date

Саудия валияҳд шаҳзодаси “Барселона”ни сотиб олишни кўзламоқда


“Барселона” клубида янги эгаси пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда испан журналисти Франсуа Галлардонинг ижтимоий тармоқлардаги хабарларида айтилган.

Манбага кўра, Саудия Арабистони валияҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Каталония клубини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Эҳтимолий келишув қиймати 10 миллиард евро деб баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, бундай битим “кўк-анорранглилар”га 2,5 миллиард евролик қарздорликни ёпишда ёрдам бериши мумкин. Испания чемпионатининг 17-турида “Осасуна” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Барселона” турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.

Жамоа ҳисобида 43 очко бор.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саудия валияҳд шаҳзодаси “Барселона”ни сотиб олишни кўзламоқда