date

Севилья Реал Овьедони йирик ҳисобда мағлуб этди


Ла Лиганинг 16-турида "Севилья" ўз майдонида "Реал Овьедо"ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 4-дақиқасида Акор Адамс ҳисобни очди.

Биринчи бўлим ўрталарда Адамс пасидан кейин Джибрил Соу аниқ зарба йўллаб, мезбонлар устунлигини икки баробар оширди. 51-дақиқада Адамс навбатдаги голли узатмани амалга оширди ва Батист Менфи ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

83-дақиқада "Реал Овьедо" бир ўйинчидан айрилди: Давид Карму Чидера Эджуке ва Ману Буэно билан кетма-кет эпизодларда қоидани бузгани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. 89-дақиқада "Реал Овьедо" ҳимоясидаги хатодан сўнг Эджуке вазиятдан унумли фойдаланиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 4:0.

16-турдан сўнг "Севилья" 20 очко билан 8-ўринни бўлишиб турибди. "Реал Овьедо"да эса очколар икки баробар кам ва жамоа турнир жадвалида пастдан иккинчи поғонада қайд этилган.

Голлар: Акор Адамс (4), Джибрил Соу (22), Батист Менфи (51), Чидера Эджуке (89).
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Севилья Реал Овьедони йирик ҳисобда мағлуб этди