
«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Бундеслигада «Майнц»га қарши ўйинда қайд этилган 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг натижани шарҳлади. Мутахассис мюнхенликларнинг асосий муаммоси яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаганида бўлганини таъкидлади.
Компани сўзларига кўра, рақиб ўз имкониятларидан максимал даражада самарали фойдаланган, «Бавария» эса айрим хатоларга йўл қўйиб, бир нечта истиқболли ҳужумларни гол билан якунлай олмаган. Мураббий жамоа зарур бўлганидан кўпроқ гол ўтказиб юборгани, кутилганидан эса камроқ гол ургани қайд этди.
«Агар биз вазиятлар яратмаган бўлсак, бу ёмон бўларди. Агар уларни рақибга “совға” қилган бўлсак, бу ҳам ёмон бўларди.
Бундай бўлмади. Рақибни табриклайман, улар учун бу ажойиб натижа», — деди Компани учрашувдан кейин.
«Бавария» 38 очко билан Бундеслигада пешқадамликни ишончли давом эттирмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.