
«Челси»нинг марказий ҳимоячиси Уэсли Фофана жамоадоши Кол Палмернинг маҳоратӣ ҳақида фикр билдирди. 23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи савияси хусусида гапирар экан, франсуз футболчи Франция терма жамоасида бирга ўйнаган Килиан Мбаппе ва Усмон Дембеле номларини эслади.
«Менимча, Палмер уларнинг даражасига яқин. Жуда ҳам яқин.
Мен терма жамоада Мбаппе ва Дембеле билан ўйнайман, шунинг учун уларнинг қанчалик кучли эканини биламан. Худди улар каби, Кол ҳам энг юқори савиядаги футболчилар қаторига киради», дея Фофананинг сўзларини The Touchline нашри келтирди.
Шанба куни Кол Палмер Энсо Мареска бошчилигидаги жамоага «Эвертон»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишда ёрдам берди ва ўйинда гол муаллифи бўлди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.