
Марсель клуби президенти Пабло Лонгория қишки трансфер ойнаси арафасида жамоанинг режалари ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, Франция Лига 1нинг 16-турида Марсель ўз майдонида Александр Головин тўп сураётган Монакони 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Лонгориянинг таъкидлашича, ҳозир таркибда айрим тузатишлар киритиш вақти келган. Бироқ бу албатта янги футболчиларни излаш дегани эмас.
Унинг айтишича, жамоа таркибидаги камчиликлар бартараф этилиши лозим. Шунингдек, клуб раҳбари биринчи навбатда жароҳат олган футболчиларнинг сафга қайтишига умид қилаётганини қайд этди.
16 турдан сўнг Марсель 32 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Жамоа қўшимча кўрсаткичлар бўйича Лиллдан устун турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.