
“Бавария” ҳужумчиси Гарри Кейн Бундеслиганинг 14-тури доирасида “Майнс”га қарши уй учрашувида қайд этилган 2:2 ҳисобидаги дуранг ҳақида фикр билдирди. Англиялик футболчи 87-дақиқада пеналтӣдан аниқ зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.
Шунга қарамай, Мюнхен клуби учун бу натижа кўнгилдагидек бўлмади. Кейннинг таъкидлашича, биринчи бўлимда “Бавария” ўйинни тўлиқ назорат қилган ва танаффусгача учрашув тақдирини ҳал этиш учун етарли имкониятлар яратган.
“Биринчи таймда тўлиқ устунлик қилдик, гол уриш учун кўплаб вазиятлар бўлди. Аммо улар кутилмаганда танаффус арафасида ҳисобни тенглаштирди ва бу ўйиннинг боришини ўзгартирди.
Иккинчи бўлимда яна доминант ўйнашга ҳаракат қилдик, лекин ҳал қилувчи якуний зарба етишмади”, — деди ҳужумчи. Кейн учрашувлар тақвимининг тиғизлигини баҳона қилишдан бош тортди ва жамоа мавсумнинг биринчи қисмини кетма-кет икки ғалаба билан якунлашни режалаштирганини тан олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.