date

Луис Энрикедан Сафоновни асосий дарвозабон қилиш сўралган


Лука Шевалье «ПСЖ» дарвозасида ишончли ўйин кўрсата олмаггач, клуб вакиллари бир муддат аввал бош мураббий Луис Энрикега Матвей Сафоновни биринчи рақамли дарвозабон сифатида синаб кўришни тавсия қилган. Бироқ Энрике бу ғояни маъқулламади ва Шевальега ишонишда давом этди.

Мураббий бунинг сабабини дарвозабоннинг жамоага мослашуви тезроқ кечиши билан изоҳлаган. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Сафонов 2025/2026 йилги мавсумда илк бор майдонга тушиши учун Шевальенинг жароҳатини кутишга тўғри келган. Россиялик дарвозабон «ПСЖ»нинг сўнгги уч учрашувида ўйнади ва уларнинг иккитасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Франция Лига 1 доирасида «ПСЖ»нинг навбатдаги ўйини 4 январ куни «Париж»га қарши бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрикедан Сафоновни асосий дарвозабон қилиш сўралган