date

Начо Алонсо қўл остидаги «Реал» қийинчиликларини баҳолади

Начо Алонсо қўл остидаги «Реал» қийинчиликларини баҳолади
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳимоячиси ва жамоа собиқ сардори Начо Фернандес жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Испаниялик футболчи 2024 йил июлида «қаймоқранглилар» сафини тарк этиб, Саудия Арабистонининг «Ал-Қодисия» клубига ўтганди.

У ҳозир ҳам шу жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда. «Реал»га маслаҳатим?

Сабрли ва хотиржам бўлиш керак. Ўйлашимча, уларда жуда кучли таркиб бор, мураббий эса жамоага жуда мос.

Хотиржамликни сақласалар, ҳаммаси яхши бўлади», дея Начонинг сўзларини Madrid Xtra келтирди. Якшанба куни мадридликлар Ла Лиганинг 17-тури доирасида сафарда «Алавес»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳозирда Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоа турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Барселона»дан тўрт очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Начо Алонсо қўл остидаги «Реал» қийинчиликларини баҳолади