
Испания Ла Лигаси 16-турининг сафардаги учрашувида Мадриднинг "Реал" клуби "Алавес"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. "Қироллик клуби" сафида голлардан бирини франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе киритди.
Ушбу гол Мбаппе учун 2025 йил тақвимий йилида "Реал" таркибидаги 56-гол бўлди. Шу тариқа у португалиялик Криштиану Роналдунинг клуб тарихидаги кўрсаткичига янада яқинлашди: Роналду 2013 йилда "Реал" либосида бир календар йил давомида 59 та гол урганди.
Йил якунига қадар Мадрид гранди яна икки учрашув ўтказади. Хаби Алонсо шогирдлари Испания Кубогида "Талавера"га қарши майдонга тушади, Ла Лигада эса "Севилья" билан баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.