
“Барселона” вингери Рафинья Диас клубни тарк этишни ҳозирча режалаштирмаяпти. Sport нашри хабарига кўра, бразилиялик футболчи “кўк-анорранглилар” сафида Чемпионлар лигасини қўлга киритишни асосий мақсад қилиб қўйган ва шу орзусига етмагунча жамоада қолмоқчи.
Таъкидланишича, 29 ёшли қанот ҳужумчиси Каталония гранди таркибида Европанинг энг нуфузли клублар мусобақасида ғалаба қозониш фикрига жиддий берилган. Рафинья 2022 йил ёзида Англиянинг “Лидс” клубидан “Барселона”га кўчиб ўтганди.
“Барселона”нинг Чемпионлар лигасидаги сўнгги ғалабаси 2015 йилга тўғри келади. Ўтган мавсумда Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа мусобақада ярим финалгача етиб борган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.