date

«Монако» футболчиси: Ҳозирги ўрнимиз бизни қўрқитмайди


Франция чемпионати 16-турида «Монако» сафарда «Марсел»га 0:1 ҳисобида минимал тарзда мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг моноколиклар ярим ҳимоячиси Ламин Камара ОАВ вакилларига фикр билдирди.

«Ҳозирги ўрнимиз бизни қўрқитмайди. «Монако» кучли жамоа ва ҳаммасини тўғрилашга қодир.

Биз ўз кучимизга ҳам, мураббийлар штабига ҳам ишонамиз. Фақат олдинга интилишимиз керак.

Агар «Марсел»га қарши ўйиндагидек даражани сақлаб қолсак, кўплаб учрашувларда ғалаба қозонамиз», — дея Камарадан иқтибос келтиради клуб матбуот хизмати. 16 тур якунларига кўра, «Монако» Лига 1 турнир жадвалида 23 очко билан саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Монако» футболчиси: Ҳозирги ўрнимиз бизни қўрқитмайди