
«Ювентус» ва Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячилар бўйича футболчи алмашиши мумкин. Турин клуби Давиде Фраттезига қизиқиш билдиргани, «нерадзуррилар» эса Кефрен Тюрамни ўз сафига қўшиб олишни истаганӣ ҳақида Италия ОАВ сўнгги кунларда фаол ёзмоқда.
«Ювентус»нинг футбол бўлими директори лавозимида ишлаётган Жоржё Кьеллини бу миш-мишларга изоҳ берди. Унинг айтишича, Фраттези ҳақида гапириш «Интер»га нисбатан ҳурматсизлик бўлади.
Кьеллини Тюрамнинг эса ҳозир ҳам, аввал ҳам «Ювентус» футболчиси эканини таъкидлади: «У бу ерда бир ярим йил ичида ўзини кўрсатди ва муҳим рол ўйнай олишини исботлади. Биз уни йўқотишни истамаймиз, келажакда ҳамкорлигимиз муваффақиятли бўлишига умид қиламиз», деди у.
Transfermarkt порталига кўра, Фраттезининг бозор қиймати 35 млн евро, Тюрамники эса 40 млн еврога баҳоланмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.