date

Беллингем Родригонинг ўйинига баҳо берди


Мадриднинг “Реал” клуби бразилиялик ҳужумчиси Родриго Ла Лиганинг 16-турида “Алавес”га қарши учрашувда майдонга тушди. Беллашув 2:1 ҳисобида “қироллик клуби” фойдасига якунланди, Родриго эса ғалаба голини муаллифига айланди.

Жамоанинг инглиз ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жамоадошининг ўйинини ижтимоий тармоқлардаги пости орқали баҳолади. “Энг яхшиларнинг энг яхшилари доим муваффақиятга эришади.

Дўстим қайтди”, — деб ёзди футболчи. Қайд этиш жоиз, Родриго кетма-кет икки ўйинда гол урди.

16-тур якунларига кўра, Хаби Алонсо бошчилигидаги “Реал” 39 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Мадрид клуби пешқадам “Барселона”дан тўрт очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Беллингем Родригонинг ўйинига баҳо берди