
Ўтган дам олиш кунлари Эрлинг Холанд яна ўзини кўрсатди. Норвегиялик ҳужумчи «Кристал Пэлас» дарвозасига икки гол урди, «Манчестер Сити» эса 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу натижа Холанд учун рамзий жиҳатдан ҳам муҳим бўлди. У «Манчестер Сити» сафидаги фаолияти давомида барча мусобақалар доирасида 146-голини урди.
Шу тариқа Холанд «Манчестер Юнайтед»да ўйнаган Криштиану Роналдунинг 145 голлик кўрсаткичини ортда қолдирди. Эътиборлиси, Холанд бу маррага атиги 168 ўйинда етди.
Роналду эса «Манчестер Юнайтед» сафида 145 голни 346 учрашувда урган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.