
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа ўйин давомида диққатини йўқотаётгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди. Якшанба куни “қироллик клуби” Ла Лига учрашувида “Алавес”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
24-дақиқада Килиан Мбаппе мадридликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 68-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. 76-дақиқада Родриго аниқ зарбаси билан ғалаба голини урди.
Ўйин якунидан сўнг журналистлар Алонсодан “Реал” нега учрашувлар давомида диққатини йўқотиб қўяётгани ҳақида сўрашди. “Мен бунга қўшилмайман — вазият турлича бўлади.
Бу мавсумда ўйин давомида суръатни тушириб қўйганимиз бўлган, аммо сўнгги учта учрашувда бундай ҳолат кузатилмади”, — дея Алонсо сўзларини келтиради Madrid Universal. “Реал” Ла Лига турнир жадвалида 39 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Пешқадам “Барселона”да 43 очко бор. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.