
Реал Сосьедад январ ойидаги трансфер ойнасида россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захарян билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда клуб матбуот котиби Йон Андер Мундуате маълум қилди.
Клуб вакилининг айтишича, Захарян бўйича ҳеч қандай таклиф келиб тушмаган ва жамоа қишда футболчини қўйиб юбормоқчи эмас. 22 ёшли хавбек 2023 йилда Сан-Себастьяндаги жамоа сафига қўшилган.
Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Жорий мавсумда Захарян Реал Сосьедад сафида 12 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.