
Мадриднинг “Реал” клуби якшанба куни “Алавес”га қарши ўйинда 19 ёшли ҳимоячи Виктор Вальдепеньясни асосий жамоа сафида илк бор майдонга туширди. У 78-дақиқагача ўйнаб, “қаймоқранглилар”нинг сафардаги 2:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.
Эътиборлиси, Вальдепеньяс Хаби Алонсо бош мураббийлигидаги даврда клуб академиясидан етишиб чиққан футболчилар орасида асосий жамоада дебют қилган биринчи ўйинчи бўлди. Бунгача у “Реал”нинг катта жамоасида ҳатто захирадан ҳам ўйинга тушмаган.
Хаби Алонсо жорий йил ёз бошида “Реал” бошқарувини қабул қилиб олди. У Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланган Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллади.
Мадридликлар чоршанба куни Испания Кубогида “Талавера”га қарши баҳс ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.